Британияда дўконларда сув сотиб олишга чеклов қўйилди

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида қурғоқчилик эълон қилиниши фонида шиша идишли сувларни харид қилишга чеклов киритилди. Бу ҳақда «Metro» хабар берди.

Фото: «Store Insider»

Маълум қилинишича, шаҳардаги айрим дўконларда бир кишига атиги 5 та алоҳида шиша идишда ва 3 та блокда сув сотилишини кўрсатадиган ёзувлар осилган. Буюк Британияда рекорд даражадаги қурғоқчилик туфайли минглаб хонадонлар ичимлик сувисиз қолган.

Мамлакатдаги энг йирик сув таъминоти компанияси «Thames Water» аҳолини июнь ойидан бери иссиқлик ва ёмғирнинг йўқлиги сабабли сув таъминотида жиддий узилишлар кузатилишидан огоҳлантирган. Шунингдек, компания британияликларга ирригация учун шланглардан фойдаланишни тақиқлашни ҳам режалаштирмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Буюк Британиядаги жазирама ҳозир Кариб денгизи қисмларига қараганда кучлироқ. Шу сабабли Лондонда ваҳима пайдо бўлган, шунинг учун айрим дўконларда шиша идишли сув савдоси чекланган.

Аввалроқ Испанияда расмийлардан энергияни тежаш учун бўйинбоғ тақмаслик сўралган, Германияда аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган. Германия президенти саройи электрни тежаш учун ёритгичлардан узилиши маълум қилинган. Шунингдек, Японияда энергияни тежаш режими жорий этилган. Францияда эса эшик очиқ ҳолда кондиционер ёққанларга жарима белгиланганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди