Дунёдаги биринчи 200 мегапиксел камерали смартфон ишлаб чиқилди — фото

«Lenova» компаниясига тегишли «Moto» бренди 200 мегапикселли асосий камерага эга дунёдаги биринчи смартфонни тақдим этди. Бу ҳақда «Gadget Tendency» хабар берди.

Фото: «Android-HK»

Смартфон юқори мегапикселга эгалигига қарамай, мақул нархи билан ҳам ажралиб туради. Moto X30 Pro 2×2 ёки 4×4 форматдаги пикселларни бирлаштириб, кам ёруғликда суратга олишни яхшилаш учун ChameleonCell 1/1.22 дюймли ва матрицали Samsug HP1 сенсорига эга бўлган.

«Унга 50 мегапикселли кенг бурчакли объектив ва икки карра оптик зумли 12 мегапикселли телефото линзалари ‘ёрдам’ беради. Олд камеранинг ўлчами 60 мегапикселни ташкил қилади. Бундан ташқари, 8К да суратга олиш имконияти ҳам мавжуд», дейилади хабарда.

Фото: «Gadgettendency»

Телефонда Qualcomm’нинг Snapdragon 8+ Gen 1 флагман чипи ва 125 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган 4610 миллиампер соат батарея мавжуд. Эгри OLED экрани 6,67 дюймли FHD+ кенглиги, 144 Гц янгиланиш тезлиги ва HDR10+ қўллаб-қувватлашига эга.

Бошқа афзал функияларга NFC, экран остидаги бармоқ излари сканери ва Dolby Atmos’га эга стереодинамиклар киради. АҚШда Moto X30 Proнинг 8+128 гигабайтлик асосий версияси 520 доллар, 12+512 гигабайтлик топ-энд версияси эса 640 доллар туради.

Фото: «Gadgettendency»
Фото: «GSM Arena»

Аввалроқ iPhone 14 Pro’нинг экрани бўйича маълумотлар очиқланганди. Шунингдек, iPhone 14’нинг макетлари намойиш қилинганди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги