ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади

Давлат хавфсизлиги хизмати қатор ҳудудларда олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш билан боғлик ноқонуний ҳолатларга чек қўйди.

Фото: «Bugun.uz»

Хусусан, ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Андижон туманида яшовчи 40 ёшли шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг қариндошини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон шаҳридаги олийгоҳлардан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг доллар олган вақтда ушланган.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Оққўрғон туманида яшовчи 49 ёшли шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий фуқародан унинг танишини пойтахтдаги олий таълим муассасаларидан бирига ўзининг таниши орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у 5 минг доллар олган вақтида қўлга олинган. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган ушбу олий таълим муассасаси ходими ҳам 5 минг долларни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, ўзини Давлат тест маркази ходими деб таништирган, Тошкент шаҳридаги университетлардан бирининг 25 ёшли магистранти фуқародан унинг Тожикистондаги институтларидан бирида таълим олаётган қариндошининг ўқишини Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бекобод шаҳар ИЖҚК департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бекобод шаҳридаги МЧЖлардан бирининг иш бошқарувчиси фуқародан унинг Тожикистондаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олаётган қариндошини Тошкент шаҳридаги университетлардан бирига кўчириб бериш эвазига 2,2 минг доллар олган вақтида ушланган.

Худди шундай, Бекобод туманида яшовчи, ҳозирда Тожикистондаги университетлардан бирининг 23 ёшли талабаси мазкур олийгоҳдаги бошқа талабанинг ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб бериш эвазига 2 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Бешариқ туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган аёл ушланганди. Шунингдек, Самарқандда фуқаронинг ўқишини хориждан кўчириб бериш учун 3,5 минг доллар олган йигит ушлангани маълум қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди