Ўзбекистонда электромобиль импорти 3,2 баробарга ошди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 40,1 миллион долларга тенг бўлган 1 314 та электромобиль импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 баробарга ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон асосан Хитойдан импорт қилинган — 1155 та. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам электромобиллар импорти амалга оширилган:

  • БАА – 81 та;
  • Германия – 29 та;
  • Гонконг – 29 та;
  • Жанубий Корея – 7 та;
  • Литва – 7 та;
  • Эстония – 2 та.

Аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь–июнь ойларида 34,1 миллион долларга 1125 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади