Ўзбекистонда нодавлат таълим ташкилотларига кредит ажратилади

Шавкат Мирзиёев 12 август куни «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни «Янги Ўзбекистон»да эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, қарор 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ҳамда 29 июль куни ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар билан бўлиб ўтган учрашувларда илгари сурилган янги ташаббус ва ғояларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ 2022 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Белгиланишича,

  • а) тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозитлар ҳисобидан ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;
  • б) нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун ёшларга таълим кредити:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳамда Ўзбекистонда доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ёшларга ажратилади;

расмийлаштирилиши ва унинг қайтарилишида кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.

  • в) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олишга ажратиладиган таълим кредити учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
  • г) ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун ёшларга таълим кредити Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таълим олиш учун ажратилади.

Бунда ахборот технологиялари соҳасида таълим берувчи резидент ташкилотлар реестри IT-парк томонидан электрон ахборот тизими шаклида юритилади ҳамда зарур ҳолларда тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан интеграция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил охирига қадар ипотека ва таълим кредити фоизлари ўзгаришсиз сақлаб қолиниши белгиланган. Молия вазирлиги банкларга ажратадиган ипотека ва таълим кредитлари учун фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар, амалдаги фоизлар, яъни ипотека бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади