Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланиш, олис ва чекка ҳудудларда тиббиёт пунктларини ташкил этиш ҳамда уларни кадрлар билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.


Фото: «Yuz.uz»Б

Йиғилишда Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан кўрсатилаётган баъзи хизматлар нархи (койка, лаборатор текширувлар, УЗИ ва бошқа таҳлиллар) хусусий клиникалар нархларидан икки баробар қимматлиги таъкидланган. «Ваҳоланки, туманлардан йўлланма (ордер) билан келган беморларга бепул хизмат кўрсатилсада, ушбу хизматлар давлат бюджетидан қоплаб берилади. Мазкур нархларнинг ҳисоблаб чиқарилиши учун асос борми? Нархларнинг устидан ким назорат олиб боради?», — дея саволни ўртага ташлаган депутат Абдурасулов.

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, ҳозирда суғурта тизими орқали қоплаш тизимида тажриба орттирилмоқда. Бу бўйича давлат суғурта жамғармасининг бир қатор вазирлик ва идоралардан иборат бошқарув кенгаши бор. Бир ой аввалги йиғилишда бир қанча харажатларни оптималлаштиришга келишиб олинган.

«Мисол учун, урология марказида даволаш протоколи бўйича стационарда даволаниш муддати 12 кун деб белгиланган. Ҳозирги кунда жаҳон амалиёти бўйича урология янги тиббий технологиялар ёрдамида операция қилиниб, уч кундан ортиқ даволанишга ҳожат қолмаяпти. Бир нарсани айтмоқчиманки, Болалар миллий тиббиёт маркази бугунги кунда 50 фоизи давлат бюджетидан, 50 фоизи ‘хозрасчётʼ ҳисобидан фаолият олиб бормоқда.

Белгиланган таърифларни нафақат бу марказда, балки бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ишчи гуруҳлар тузиб, оптималлаштирамиз, соддалаштирамиз ва харажатларни қисқартишга ҳаракат қиламиз. Натижада, давлат суғурта жамғармасига ажратилган 556 миллиард бюджет маблағидан имтиёзли гуруҳга кирувчи касалларни кўпроқ даволаш имкониятига эга бўламиз», — дейди Мусаев.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ўзи бошчилик қилаётган тизимни коррупциясиз соҳага айлантириш режаси бўйича маълумот берганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди