Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди

Ўзбекистон сув омборларида 9,6 миллиард метр/куб сув захираси мавжуд. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард метр/куб кўп. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, республикадаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун 2022 йилнинг 1 апрелидан 10 августигача 21 миллиард 419 миллион метр/куб сув олиш лимити ажратилган бўлиб, амалда 22,2 миллиард метр/куб сув олинган (104 фоиз).

Республика бўйича кунлик суғориш ишларига 2146 метр куб/секунд сув олиш лимити ажратилган, амалда эса 2486 метр куб/секунд (лимитга нисбатан 116 фоиз) сув етказиб берилмоқда. Кунлик олинаётган сув билан жами 105 минг гектар майдон, шундан, 47 минг гектар ғўза, 24,3 минг гектар такрорий экинлар ҳамда 33,4 минг гектар томорқа ва бошқа экин майдонлари суғорилмоқда.

Бугунги кунда республика сув омборларида жами 9,6 миллиард метр/куб ёки ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард метр/куб кўп. Мамлакат сув таъминотида муҳим ўрин тутадиган қўшни давлатлардаги «Тўхтагул» сув омборида эса 13 миллиард метр/куб ёки ўтган йилга нисбатан 1,1 миллиард метр/куб кўп, «Қайроққум» сув омборида 2,2 миллиард метр/куб ёки ўтган йилга нисбатан 304 миллион метр/куб кўп, «Нурек» сув омборида 10,5 миллиард метр/куб ёки ўтган йилга нисбатан 109 миллион метр/куб кўп сув захираси мавжуд.

Аввалроқ Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндилар тўплангани, Намангандаги сув омборидан сув сизиб чиққани, Наманганда 43 йиллик Эскиер сув омбори қуриб бораётгани маълум бўлган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео