Ўзбекистонга июль ойида хориждан қанча сайёҳ ташриф буюргани маълум бўлди

Ўзбекистонга 2022 йилнинг июль ойида 540,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 359,8 минг нафарга ёки 3 бараварга ошган.

Ўзбекистонга июнь ойида энг кўп туристлар Қозоғистон (181,8 минг), Тожикистон (143,4 минг) ҳамда Қирғизистондан (126,3 минг) ташриф буюрган.

Шунингдек, қуйидаги давлатларнинг фуқаролари ҳам туристик мақсадда мамлакатга келган:

  • Россия – 61,6 минг нафар;
  • Туркия – 6,8 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 2,2 минг нафар;
  • Германия – 1,5 минг нафар;
  • АҚШ – 1,3 минг нафар;
  • Исроил – 1,2 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 1,1 минг нафар;
  • Буюк Британия – 1 минг нафар;
  • Беларус – 0,9 минг нафар;
  • Франция – 0,8 минг нафар;
  • Италия – 0,7 минг нафар;
  • Испания – 0,4 минг нафар.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида туризм соҳаларида ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, умумий тарихни чуқур ўрганиш бўйича қўшма ишларни кучайтириш таклифини илгари сурганди. Статқўмнинг 1 июль ҳолатидаги маълумотларига кўра, 2,1 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди