«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шўртан регионидаги конлар ҳамда «Uzbekistan GTL» заводида бўлди

«Ўзбекнефтегаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида углеводородлар заҳирасини оширишга доир лойиҳалар ҳамда «Uzbekistan GTL» заводида синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ҳолати ўрганилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари «Uzbekistan GTL» заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводнинг 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишиб чиқди.

Шунингдек, технологик жараёнларни бир маромда ва хавфсиз амалга оширилишига масъул бўлган маҳаллий ёш смена муҳандислари ва мутахассисларнинг бошқарув жараёнларини янада инновацион тарзда амалга оширилиши юзасидан фикр ва мулоҳазаларини тинглади.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

«Uzbekistan GTL» заводида фаолият олиб бораётган лицензиар вакиллар Бошқаруви раиси билан суҳбат чоғида заводнинг ишлаб чиқариш жараёнлари юқорида қайд этилган маҳаллий мутахассислар томонидан технологик цикли хавфсиз ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўлақонли маҳаллий ва халқаро стандартлар талабига жавоб беришлигини лицензиарлар томонидан эътироф этишди.

Бундан ташқари Бошқарув раиси жорий йилнинг 9 август куни нефть ва газни қайта ишлаш соҳасида АҚШнинг етакчи ва нуфузли ҳисобланмиш «Hydrocarbon Processing» нашрининг «Газни қайта ишлашнинг энг яхши технологияси» номинациясида «Uzbekistan GTL» заводи номзодлар учлигига кирганини билан завод ходимларини табриклади.

Шунданг сўнг заводнинг қурилмаларида олиб борилаётган технологик жараёнлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Эксплуатация даврини узайтириш учун ўрганишлар олиб бориш ва қурилмаларда фаолият юратаётган ходимларни доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришга қаратилган кўрсатмалар берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан заводда синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш, сақлаш ҳолатлари ўрганилди ҳамда сотиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам таҳлилий кўриб чиқилди. Бошқарув раиси «GTL» дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида жами 31 минг тоннага яқин синтетик дизель маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинганини эътироф этди. Қўшимча равишда, нафта маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди.

Заводнинг марказий лабораторияси биносида жойлашган замонавий қурилма ва асбоблар орқали заводда ишлаб чиқарилаётган «GTL» дизел ёқилғиси Euro-6 (ЕN15940) Европа экологик стандарти ва «O’zDSt EN 15940:2022» миллий стандартининг юқори талабларига жавоб беришини тизимли ва доимий равишда олиб бориладиган лаборатория таҳлил жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Бошқарув раиси технология лицензиари «Сасол» компаниясининг илмий ходими жаноб Метио Джон билан учрашиб, заводнинг Марказий лабораториясида амалга оширилаётган таҳлиллар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ҳамда бу ерда меҳнат қилаётган ёш мутахассислар ҳақида ҳамда «Сасол» компанияси ишончли ва ўзаро кўп йиллик самарали ҳамкорлик ҳақида суҳбат олиб борди.

Жаноб Джон заводнинг ноёблиги ва юқори даржада жиҳозланганлиги ҳамда ушбу заводда ишлаётган ёш мутахассисларнинг кучли билими ва салоҳиятини алоҳида таъкидлаб ўтди ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бу каби ноёб ва мега лойиҳаларни амалга ошириб келаётгани катта ютуқ эканлигини қайд этди.

Ташриф якунида, заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди ва синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

«Ўзбекнефтгаз» Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Шўртан конининг чуқур қатламлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида «Терриген-юра» қатламини ўрганиш билан нефт-газ захираларини ўстириш бўйича бурғилаш ишлари бошланган «Терриген-1» излов-қидирув қудуғида бўлди.

Шўртан ҳудудидаги конлар, хусусан Шўртан кони Шўртан газкимё мажмуаси ва ушбу комплекс базасида янгидан ишга туширилаётган «GTL» заводининг ҳам хомашё базаси ҳисобланади. Углеводородлар захираларини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган Дастур асосида 2021 йилда Шўртан конида 3D сейсмика-геофизика ишлари амалга оширилиб олинган натижалар таҳлили асосида ушбу «Терриген-1» қудуғини бурғилаш ишлари бошланган эди.

Шундан сўнг Шўртан конидаги бурғилаш ишлари олиб борилаётган 371, 372, ва 374- сонли янги ишлатиш қудуқларини бурғилаш жараёнлари билан танишиб чиқилди. Ўрганишлар давомида пудратчи бурғилаш ташкилотлари ва тегишли департамент бошлиқлари билан конларда ва янги майдонларда олиб борилаётган қудуқларни бурғилаш ва мураккаб таъмирлаш ишлари муаммоли масалалар мухокома қилиниб ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди