Қашқадарёда абитуриент тестда телефондан фойдаланди — видео
Давлат тест маркази мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 12 август куни бўлиб ўтган тест синовларида абитуриент телефондан фойдаланди. Давлат тест маркази ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланиб, имтиҳондан четлаштирилган.
«Физика ва математика фанларидан тест топшириқлари акс этган 6410554 рақамли тест топшириқлари китоби 12 август куни Қашқадарё вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли.
Мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона давлат университети стадионида 10 август куни тест топширган 64 ёшли абитуриентнинг жавоб варақасини бошқа абитуриент белгилаб берганди.