Қашқадарёда икки киши йигитни дўппослаб ўлдирди

Қашқадарё вилояти ИИБ Чироқчи туманида 22 ёшли йигит икки киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz» / Иллюстратив

Маълум қилинишича, 12 август куни тахминан соат 01:30 лар атрофида Чироқчи тумани «Галабек» МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.О. қўшни қишлоққа борганида А.М. ва Қ.М. исмли шахслар билан жанжаллашиб қолган. Улар Ҳ.О.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада жабрланувчи Ҳ.О. Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай олган тан жароҳатлари сабабли жабрланувчи вафот этган.

Ҳолат юзасидан 2022 йил 12 август куни Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан айблов эълон қилинган. Улар Жиноят просесуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 23 ёшли спортчи йигитнинг жасади сувдан топилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берганди. Вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси эса йигитнинг спортчи эмаслиги маълум қилган.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади