Қирғизистонда содир бўлган отишмада 2 нафар ўзбекистонлик иштирок этгани айтилмоқда — видео

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 7 август куни отишма содир бўлди. Бу ҳақда «АКИпресс» хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, воқеа шаҳарнинг Каарманский кўчасида содир бўлган, отишма оқибатида бир киши жароҳат олган. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеога кўра, иккита машинадан 5 эркак тушиб, муштлашиб кетган. Шундан сўнг улардан бири тўппончадан ўқ узган.

Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Жиноят қидирув бошқармаси Қирғизистон Жиноят кодексининг 37-122-моддаси 2-қисми 5.15-банди (одамни ўлдиришга уриниш) билан жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни қидирмоқда.

  • Степанов Николай Николаевич, 1999 йилда туғилган, Бишкек шаҳрида туғилган;
  • Степанов Лев Викторович, 1994 йилда туғилган, Ўзбекистонда туғилган;
  • Қаландаров Геннадий Геннадиевич, 1993 йилда туғилган, Ўзбекистонда туғилган.

«Юқоридаги фуқароларнинг қаердалигини билсангиз, қуйидаги телефон рақамларига хабар беришингизни сўраймиз. Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси полиция бошқармаси: 0312 48-64-47, 0552 102-906, 0554 102-147 ёки 102», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги ўзбек-қирғиз чегарасида 5 май куни Ўзбекистон чегарачилар 3 нафар Қирғизистон фуқаросини отгани хабар қилинганди. Давлат хавфсизлик хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди