Римда эркак банкни ўғирлаш мақсадида қазиган туннелига тиқилиб қолди — фото

Рим марказида банкни ўғирламоқчи бўлган эркак ўзи қазиган туннелга тиқилиб қолди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Flipboard»

Маълум қилинишича, уни қутқариш учун саккиз соат вақт кетган. Жабрланувчи Ватикан яқинидаги йўлнинг бир қисми қулаб тушганидан кейин олти метр чуқурликда қолиб кетган. Қутқарувчиларга воқеа ҳақида тўрт нафар тахмин қилинган жиноий гуруҳ аъзоларидан бири хабар берган, улар тўсиб қўйилган туннелдан қочишга муваффақ бўлган.

Қутқарувчилар параллель чуқур қазиш бўйича операция ўтказаётганда, бир киши: «Ёрдам беринг, илтимос қиламан, мени тортиб олинг» деб бақирган.

Фото: Рим ўт ўчириш хизмати

Жабрланувчи учун туннелга суюқ озиқ-овқат ва кислород идиши ўтказиб берилган, шундан сўнг у томошабинларнинг қарсаклари остида тириклайин олиб чиқилган. Эркак оғир, аммо ҳаёти учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Қутқарилган одам бошқа тўртта гуруҳ аъзоси каби талончиликда айбланган. Уларнинг барчаси ҳибсга олинган.

Полицияга кўра, улар банк омборига бориш учун ёпиқ дўкон остидан туннелни қазиган. Терговда улар банк ёпилиши ва Феррагосто давлат байрами кунини инобатга олиб 15 август, душанба куни ўғрилик қилиш мақсадида ҳар куни озгинадан туннель қазиганини айтган.

Фото: «Shutterstock»
Фото: «CNN»

Аввалроқ Марокашда беш ёшли бола 32 метрли қудуққа тушиб кетганди. Шунингдек, Ҳиндистонда 10 ёшли кар-соқов бола қудуққа тушиб кетганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади