Россия КХДРнинг урушга 100 минг аскар жўнатиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Шимолий Корея Россиянинг Украинага қарши уруши учун 100 минг аскарини юборишни таклиф қилганди. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмийси мазкур хабарга муносабат билдирди.

Фото: «Financial Times»

Вазирлик матбуотининг директор ўринбосари Иван Нечаев томонлар Шимолий Корея кўнгиллилари бўйича музокаралар олиб бормаганини айтган. Россиянинг Шимолий Кореядаги элчихонаси ҳам бу маълумотни рад этган.

«Мазкур хабарлар бошидан охиригача сохта. Бундай музокаралар олиб борилмаяпти ва Шимолий Корея кўнгиллиларини жўнатиш режалаштирилмаган», дейилади дипломатик хизматда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоат кенгаши аъзоси Игорь Коротченко урушга 100 минг шимолий кореялик кўнгилли келиши ва қатнашишга тайёрлиги ҳақида хабар берганди. У Шимолий Корея урушда бой тажрибага эгалигини айтганди.

«Агар Шимолий Корея Украинага қарши кураш бўйича халқаро бурчини бажариш истагини билдирса, биз уларга рухсат беришимиз керак», — деган расмий.

Маълумот ўрнида, Шимолий Корея Донецк Халк республикаси мустақиллигини тан олган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди