Россияда мактаб ўқувчилари дронларни бошқаришга ўргатилади

Россияда мактаб ўқувчиларига махсус ишлаб чиқилган «Орлёнок» дрони ёрдамида учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланиш ўргатилади. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «Ferra.ru»

Мамлакатда «Орлёнок» русумидаги самолёт турига мос келадиган мутлақо янги учувчисиз учиш аппарати ишлаб чиқилмоқда. Қурилмани яратишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларига дронларни бошқариш кўникмаларини ўргатиш ва ривожлантириш ҳисобланади. Қурилма аллақачон таянч машина сифатида «Ёш мутахассислар» чемпионати дастурига киритилган.

«Бу маълум даражада учувчилар учун ‘стандарт’. Мактаб ўқувчилари ‘Орлёнок’да дронларни бошқариш кўникмаларини машқ қилиши учун биз Россиянинг таълим дастурида ўз ишланмамиздан фойдаланишни таклиф қилдик», — дейди Сахалин вилояти губернатори Валерий Лимаренко.

Таъкидланишича, Сахалиндаги IT-паркда учувчисиз технологиялар марказини яратиш режалаштирилган. У тезкор мониторинг вазифалари билан шуғулланади ва учувчисиз учиш аппаратларини ривожлантиришга кўмаклашади.

Аввалроқ Россияда мигрантларнинг фарзандлари учун рус тилини ўрганиш платформаси ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди