Россияда ўзбекистонлик эркак қурилишда ҳалок бўлди

Россиянинг Ижевск шаҳридаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Udminfo.ru» хабар берди.

Фото: «Bigasia.ru»

Маълум бўлишича, қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда эркак 6-қават баландлигидан лифт шахтасига тушиб кетган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда. Россиянингг минтақа бўйича матбуот хизмати воқеа ҳақида кейинроқ изоҳ беришини айтган.

Аввал ҳам Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик ишчи деворини юваётган вақтида металл конструкциянинг қулаши натижасида қурилиш нарвонидан тушиб кетганди. У ҳам олган тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган. Шу билан бирга, Воронеж вилоятида 17 ёшли ўзбекистонлик йигит томдан йиқилиб вафот этганди.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди