Россияда прокуратура ўзбекистонлик ишчи куйган корхонада текширув бошлади

Россияда прокуратура Ленинград вилоятида ўзбекистонлик ишчи куйган корхонада текширув бошлади. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, терговнинг бориши ва натижалари назоратга олинган. Бундан ташқари, прокуратура корхона мансабдор шахслари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қандай риоя қилинганини текширади.

Эслатиб ўтамиз, Ленинград вилоятидаги корхонада содир бўлган ёнғиндан кейин 1984 йилда туғилган ўзбекистонлик эркак 80 фоиз куйиш билан реанимацияга жойлаштирилган. Қутқарувчиларга 10 августь куни маҳаллий вақт билан соат 11:16 да саноат зонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, битум ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган корхона ҳудудида винтли аппаратда ёнғин келиб чиққан. Ёнғин соат 11:45 да қуршаб олинган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик йигит баландликдан қулаб, ҳалок бўлганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади