Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудидан ўтувчи каналга тушиб кетган аёл қутқариб қолинди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 12 август куни соат 10:30 ларда Юнусобод тумани ҳудудида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириб юрган вақтда Қорақамиш кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» каналида 70 ёшли аёл сувда ёрдам сўраб, оқиб кетаётганини кўриб қолган.

Зудлик билан қутқарувчилар сувга тушиб, қутқарув ишларини амалга оширган ва фуқарони сувдан олиб чиққан. Аниқланишича, аёл эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган.

Ҳозирда фуқаронинг аҳволи барқарор ва ҳеч қандай жиддий жароҳат олмаган.

Аввалроқ Навоийда сувда чўкаётган 62 ёшли эркак қутқариб қолинганди. Шунингдек, Тошкентда сувда чўкаётган 2 ёшли бола ва унинг онаси қутқарилган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди