Тошкентдан Андижонга учган самолёт нега Наманганга қўнгани маълум бўлди

«Uzbekistan Airways»нинг 12 август куни Тошкентдан Андижонга учириши керак бўлган HY-91 рейси Наманган шаҳридаги халқаро аэропортга қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Авиакомпания матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишидаги HY-091/092 рейслари «Boeing 757» ҳаво кемасининг техник носозлиги сабабли белгиланган йўналиш бўйича парвозни амалга ошира олмаган. Андижон халқаро аэропорти «Airbus A321neo» ҳаво кемасини қабул қилиш имконияти йўқлиги сабабли парвоз Тошкент—Наманган—Тошкент йўналишига ўзгартирилган.

Авиакомпания келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраган.

Аввалроқ Тошкентдан Дубайга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлгани, Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдан Истанбулга 25 май куни учган самолёт бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлгани хабар берилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди