Трампнинг уйидан «ўта махфий» ҳужжатлар тўплами топилди

АҚШда Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари мамлакатнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг мулкини тинтув қилиш чоғида 11 та махфий ҳужжатлар тўпламини топди. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Ҳужжатларнинг баъзиларида «ўта махфий» белгиси қўйилган ва улар фақат махсус давлат муассасаларида сақлашга мўлжалланган. Федерал хавфсизлик хизмати Трамп томонидан айғоқчилик ва терговга тўсқинлик қилиш тўғрисидаги қонуннинг бузилиши эҳтимоли бўйича текширув ўтказмоқда, бу эса сиёсатчини қамоққа олиш ёки жаримага тортилиши мумкинлигини англатади.

Қидирув ордерига кўра, Трампда ҳукумат сирининг энг юқори даражаларидан бири бўлган «TS/SCI» белгиси ва «Франция президенти ҳақидаги маълумотлар» белгиси бўлган ҳужжатлар топилган.

Сиёсатчи ҳужжатларни йўқ қилишга уриниш, терговга тўсқинлик қилиш ва жосуслик ҳақидаги қонунни бузишда гумон қилинмоқда. Ҳужжатлар АҚШ Адлия вазирлиги талаб қилганидек, 17 август куни кечқурун оммага эълон қилиниши кутилмоқда.

Трампнинг матбуот котиби Тейлор Будовичнинг айтишича, ФҚБнинг ҳаракатлари кераксиз. У АҚШ расмийлари «ҳукуматдан ўзларининг ҳукмрон сиёсий рақибига қарши қурол сифатида фойдаланишга уриниб, ёлғон ва иғволарни тарқатаётганини» айтган.

Аввалроқ Трампнинг қароргоҳи нима сабабдан тинтув қилингани маълум бўлганди. Шунингдек, Дональд Трамп солиқлардан қочиш учун собиқ рафиқасини гольф майдонига дафн қилганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади