Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади

Украина президенти Владимир Зеленский умумий сафарбарлик муддати ва ҳарбий ҳолатни узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини парламент кўриб чиқиш учун тақдим этди. Бу ҳақда «Фокус.ua» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Агар қонун лойиҳалари тасдиқланса, бу тўртинчи узайтириш бўлади. Қонун лойиҳаси матнида Зеленскийнинг «Украинадаги ҳарбий ҳолат муддатини 2022 йил 23 августдан 90 кунга узайтириш тўғрисидги қарори ўрин олган. Бу 21 ноябргача узайтиришни назарда тутади. Худди шу муддат сафарбарлик муддатларини узайтириш тўғрисидаги қонунда ҳам кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, аввал ҳам Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолатни 90 кунга, яъни 2022 йил 23 августгача узайтирганди. Мамлакатдаги умумий сафарбарлик муддати ҳам уч ойга узайтирилган. Бундан олдинги муддат 26 мартдан 30 кунга узайтиришни ўз ичига олган. Шунингдек, Украина президенти мамлакат бомбардимон қилиниши ва урушнинг чўзилиши Россиянинг мавқеини янада ёмонлаштираётганини айтиб, Москвани имкон қадар тезроқ музокаралар ўтказишга чақирганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди