Бугун оқшоми. Экоқўмита раисининг хизмат машиналари, коррупциясиз магистратура, каврак учун жанжал

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзи нечта машина бор? Экоқўмита раисининг 5 та, кейинчалик 6 та машинада юриши хабар қилинди. Қўмита ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, қўмита раҳбарияти хизмат автомашиналаридан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга асосан фойдаланиб келмоқда.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

«Қўмита раисига 1 та ‘Mercedes’ автотранспорт воситаси бириктирилган. Шунингдек, зарур ҳолларда хизмат вазифасини ўташ давомида олис ва чекка ҳудудларга хизмат сафари вақтида ёқилғи харажатларини тежаш мақсадида техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган навбатчи электромобиль ишлатилиши мумкин», дейилади хабарда.

Mаълум қилинишича, 2022 йилда қўмитанинг барча ҳудудий бўлинмалари, шу жумладан, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навоий вилоятларининг олис ва чекка ҳудудларида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар учун 40 дан ортиқ автотранспорт воситалари техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Ушбу автотранспорт воситалари хариди учун бюджет маблағлари умуман сарф қилинмаган.

Ўзбекистонда ҳафта давомида бироз булутли об-ҳаво кузатилади.

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 15–18 август кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига табрик йўллади.

Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алвий ва бош вазири Шаҳбоз Шарифга ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикномалар йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, номаларда Ўзбекистон Покистон билан стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасини ғоят қадрлаши ва бу борадаги улкан салоҳиятни янада рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги қайд этилган. Давлат раҳбари дўст Покистон халқига тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилаган.

Коррупция йўқолди, фақат магистратура соҳасида. Олий таълим вазири илтимослар йўқолгани, инсон омилисиз тизим ҳақида гапирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон олийгоҳлари магистратурасига қабул жараёнида коррупция буткул йўқолганини маълум қилди. Мутасадди бу ҳақда вазирлик ахборот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Mагистратура қабул жараёнига оид илтимослар ва коррупция 100 фоиз йўқолгани қайд этиб ўтилди. Талабаликка тегишли ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда инсон омилисиз қабул қилиш тизими йўлга қўйилгани айтилди.

«Илтимослар 100 фоиз йўқолди, коррупция 100 фоиз йўқолди. Магистратурада коррупция 100 фоиз йўқ ҳозир. Сертификат ва ҳужжат қабул қилинади, дипломнинг ўртача бали билан инсон омилисиз талабаликка қабул қилинади», — дейди Тошқулов.

Йўлларда «пробка» яна ҳам кўпаяди: Тошкентдаги кўча номаълум муддатга қисман ёпилади.

Тошкент шаҳридаги Навоий шоҳ кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган сабабли тегишли йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 август соат 20:00 дан ишлар якунлангунига қадар кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдонининг Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилади. «Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Деҳқонободда коврак масаласидаги жанжал бўйича қўшимча маълумот берилди.

Қашқадарё вилоят Деҳқонобод туманида иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида каврак сабаб жанжал юз бергани хабар қилинганди. Маълум бўлишича, тортишув икки корхона ишчилари ўртасида келиб чиққан.

Жанжал «Н.С.» хусусий корхонаси ишчиси ва Деҳқонобод кавракчилик кластери ходими ўртасида содир бўлган. Жанжалга каврак ширасини йиғиб олиш бўйича берилган квотадаги англашилмовчилик сабаб бўлган. Мазкур ҳолат туман ИИБ томонидан ўрганилиб, қонуний тўхтамга келиш учун дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистондаги иккита вилоятга ҳарбий техника киритилади.

Қозоғистонда аҳоли артиллериячиларнинг лагер машғулотлари учун икки вилоятга ҳарбий техника жойлаштирилиши ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигига таяниб, «Nur.kz» хабар берди.

Фото: «informburo.kz»

Вазирликка кўра, жанговар тайёргарлик режаси доирасида Қозоғистон Қуролли кучлари артиллериячиларининг лагер машғулотлари Манғистов вилоятида ўтказилади.

«Жанговар тайёргарлик бўйича топшириқларни бажариш учун ҳарбий техника темир йўл орқали Ақтўбе станциясидан Манғистов станциясигача бўлган ўқув лагерига олиб ўтилади», дея тушунтирган вазирлик.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Жамият20:40 | 1.10.22
Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди