Экоқўмита раҳбари 5 та «иномарка»да юриши хабар қилинди

Давлат экология қўмитаси раҳбари Нарзулло Обломуродов бир вақтнинг ўзида 5 та хизмат машинасидан фойдаланиши хабар қилинганди. Қўмита ахборот хизмати 14 август куни мазкур хабарга муносабат билдирди.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, қўмита раҳбарияти хизмат автомашиналаридан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга асосан фойдаланиб келмоқда

«Қўмита раисига 1 та ‘Mercedes’ автотранспорт воситаси бириктирилган. Шунингдек, зарур ҳолларда хизмат вазифасини ўташ давомида олис ва чекка ҳудудларга хизмат сафари вақтида ёқилғи харажатларини тежаш мақсадида техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган навбатчи электромобиль ишлатилиши мумкин», дейилади хабарда.

Mаълум қилинишича, 2022 йилда қўмитанинг барча ҳудудий бўлинмалари, шу жумладан, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навоий вилоятларининг олис ва чекка ҳудудларида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар учун 40 дан ортиқ автотранспорт воситалари («Нива», электромобиль, «Damas») хорижий ҳамкорларнинг техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Ушбу автотранспорт воситалари хариди учун бюджет маблағлари умуман сарф қилинмаган.

«Фурсатдан фойдаланиб, Давлат экология қўмитаси шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон, асосланмаган ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тегишли жавобгарлик нормалари белгиланганлигини эслатиб ўтамиз», дея қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилганди. У соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун ишдан олинган.

Шундан сўнг 2021 йил 31 декабрь куни Экологик партия раиси Нарзулло Обломуродов Давлат экология қўмитаси раҳбари этиб тайинланганди. Сиёсатчи 2021 йилги президентлик сайловларида иштирoк этиб, 4,14 фоиз овоз тўплаган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди