Ўзбекистонда 2021 йилда аёллар бошқарувидаги корхоналар кўп даромад олдими ёки эркаклар?

Статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилда аёллар ҳамда эркаклар бошқарувидаги корхоналар кичик корхона ва микрофирмалар қанча соф фойда олганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, аёл раҳбарлар бошқарувидаги 16359 та кичик корхона ва микрофирмалар 2021 йилда 2,3 триллион сўм соф фойда олган. Худди шу даврда эркаклар бошқарувидаги 121 746 та кичик корхона ва микрофирмалар  27,9 триллион сўм соф фойда олган.

Қайд этилишича, ўрта ҳисобда битта тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган соф фойда миқдори тадбиркор эркак раҳбарлигидаги кичик тадбиркорлик субъектларида 229,7 милллион сўмни ташкил этган бўлса, тадбиркор аёл раҳбарлигидаги корхоналарда бу кўрчаткич ўртача 141,4 миллион сўмни ташкил этган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, тадбиркор аёл раҳбарларнинг иқтисодий соҳалар бўйича фаолияти қуйидагича бўлган:

  • савдо соҳасида — 14 147 та;
  • хизматлар соҳасида — 10 057 та;
  • саноатда — 5 543 та.

Аввалроқ Статистика қўмитаси Ўзбекистондаги эркаклар ва аёллар сони бўйича маълумот берганди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади