Қашқадарёда иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юз берди — видео

Қашқадарё вилоят Деҳқонобод туманида иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида каврак сабаб жанжал юз бергани хабар қилинди. Вилоят экология қўмитаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Келтирилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога изоҳ сифатида келтирилган хабарларда жанжал содир бўлган жойда туман Экология бўлими бошлиғи борлиги ҳам айтилган.

Маълумотларга гўра, видеодаги ҳолат 2022 йил 10 август куни «Тарқопчуғай» МФЙга қарашли Бўзтепа қишлоғига ёндош Себатли ҳудудида рўй берган. Ушбу жанжал каврак ширасини йиғиш истагида бўлган шахслар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар туфайли келиб чиққан.

«Ҳолат содир бўлган жойда туман Экология бўлими бошлиғи бўлмаган. Буни ўша видеодан ҳам, қолаверса, бўлимнинг хизмат йўналиши билан боғлиқ қайд дафтаридан ҳам кўриш мумкин. Мазкур масала юзасидан айни пайтда Экология қўмитаси, вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратура, адлия, туман ИИБ, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман меҳнат ва бандлик бўлими, кадастр палатасининг туман филиали масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқандда бир гуруҳ эркаклар ўртасида жанжал содир бўлганди. Шунингдек, Қашқадарёдаги шифохонада 18 июль куни фуқаролар ўртасида муштлашув юз берганди.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида