Қозоғистон Россияни четлаб ўтиб, Озарбайжон орқали нефть экспорт қилишни рад этди

Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков мамлакат Россияни четлаб ўтиб, Боку–Тбилиси–Жайҳун қувури орқали нефть экспорт қилишни режалаштирмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Kapital.kz»

Турли оммавий ахборот воситаларида 12 август куни Қозоғистон бу йўналиш орқали нефть етказиб беришни сентябрь ойидаёқ бошлаши хабар берилган. Мамлакат йилига 3,5 миллион тонна қозоқ нефтини 2023 йилда бошқа Озарбайжон қувури орқали Грузиянинг Қора денгиздаги Супса портига ташишни бошлаши келтирлган. Қозоғистон энергетика вазирлиги бу хабарни рад этган.

«Бу хабарни мен ҳам ўқиб чиқдим. Аслида биз ҳозир нефтни ташиш бўйича (Боку–Тбилиси–Жайҳон қувури орқали) шартнома имзолаймиз деб ўйламайман. Бундай масалалар, эҳтимол, техник жиҳатдан миллий компаниялар даражасида муҳокама қилинади, чунки бу шунга арзийди, аммо биз сентябрь ойида нефть жўнатиш бўйича шартнома имзолаш ҳақида гапирмаяпмиз. Хусусан, мен бундай музокаралар олиб борганим йўқ», — дейди Болат Ақчулаков.

Энергетика вазири, шунингдек, хабарларда тарқалган 1,5 миллион тонна экспортни кулгили деб атаган ва бу Қозоғистонга экспорт йўналишидаги муаммони ҳал қилишга ёрдам бермаслигини тушунтирган. Бошқача айтганда, бу ҳажм жуда кичиклиги таъкидланган.

Аввалроқ Қозоғистон Россиянинг геосиёсий режалари сабабли ҳарбий бюджетини оширганди. Шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга Россия бозорини тарк этган хорижий компанияларнинг Қозоғистонга кўчирилиши учун қулай шароит яратиш бўйича топшириқ берганди. Путин идораси эса бунга муносабат билдирганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди