Қозоғистондаги иккита вилоятга ҳарбий техника киритилади

Қозоғистонда аҳоли артиллериячиларнинг лагер машғулотлари учун икки вилоятга ҳарбий техника жойлаштирилиши ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигига таяниб, «Nur.kz» хабар берди.

Фото: «informburo.kz»

Вазирликка кўра, жанговар тайёргарлик режаси доирасида Қозоғистон Қуролли кучлари артиллериячиларининг лагер машғулотлари Манғистов вилоятида ўтказилади.

«Жанговар тайёргарлик бўйича топшириқларни бажариш учун ҳарбий техника темир йўл орқали Ақтўбе станциясидан Манғистов станциясигача бўлган ўқув лагерига олиб ўтилади», дея тушунтирган вазирлик.

Ҳарбий техникани ташиш 15 август, душанба куни амалга оширилади. Бундан ташқари, яна бир қанча ҳарбий техника колонналари Олмаота, Чимкент, Кунаев, Тараз, Талдиқўрғон, Сариўзак, шунингдек, Кулан қишлоғидаги ҳарбий қисмларда жойлаштирилган жойларидан ҳаракатланади. Улар Жамбил вилояти Гвардейский қишлоғидаги Матибулоқ полигонидаги жанговар тайёргарлик ҳудудига етказилади.

«Ҳарбий техника колонналарининг ҳаракатланиш маршрутлари ва вақти маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан келишилган», дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Қозоғистон Украинага ҳарбий техника юбориши ҳақидаги хабарларни рад этганди. Шунингдек, Қозоғистон Россия ва Украина бўйича позициясини маълум қилганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди