Россияда ҳайдовчи «Nissan»да 49 ёшли ўзбекистонлик эркакни уриб юборди

Россиянинг Мурино шаҳрида 12 август куни «Nissan» ҳайдовчиси 49 ёшли ўзбекистонлик эркакни уриб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаcига асосланиб, «78.ru» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, ҳодиса шаҳарнинг Екатерининская кўчасидаги «Гренландия» турар-жой мажмуаси яқинида юз берган. Эркак йўлни пиёдалар ўтиш ҳудудидан эмас, бошқа жойдан кесиб ўтаётган бўлган. Эркакни уриб юборган «Nissan» ҳайдовчиси эса воқеа жойидан қочиб кетган.

Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Ҳодиса айбдори қўлга олиниб, изоляторга жойлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан «Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россиянинг Уфа шаҳрида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва унинг тўрт ёшли ўғли ёл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганди. Шунингдек, Россияда Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги «Daewoo Nexia» машинаси «Кола» шоссесида йўл транспорт ҳодисасига учраганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди