Сирдарёда эркак масжиддаги эҳсон қутисидан 27 млн сўм ўғирлади — видео

Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги масжидлардан бирида эркак эҳсон қутисидан 27 миллион сўм ўғирлади. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида хабар берилди.

Кадр: You Tube

Маълум қилинишича, асли Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи, муқим иш жойи йўқ, шунингдек, қўлида ҳунари бўлмаган А. ўзига тегишли машинада полиз экинларини сотиш билан шуғулланган.

Ҳодиса содир бўлган кун тунги соат тахминан 01:00 да туманнинг Усмон Юсупов маҳалласида жойлашган масжидга ғайриқонуний равишда кириб, имом хатибнинг хонасида жойлашган темирдан ясалган сейфни бузиш йўли билан очган.

Шундан сўнг унинг ичида бўлган ҳомийлар томонидан ажратилган жами 27 миллион сўм пулни талон-торож қилиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Таъкидланишича, А. Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «б», «г» бандларидаги жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга ушбу моддалар билан 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманида масжиддан телефон ўғирлаган эркак ушланганди. Шунингдек, Наманганда 15 минг долларлик жойнамоз материалларини ўғирлаган эркак ушлангани хабар қилинган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади