Сурхондарёда Халқ таълим бўлими мудири мактаб директорини ҳақорат қилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Халқ таълим бўлими мудири мактаб директорини турли сўзлар билан ҳақорат қилди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, туман Халқ таълим бўлими мудири А.Б. 65-умумтаълим мактаби директори Н. Худайдатовни ҳақорат қилгани билан боғлиқ аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган. Шундан кейин туман прокуратураси ва Халқ таълим вазирининг Назорат-ҳуқуқий Хизмати ҳамкорлигида ҳолат ўрганилган.

Ўрганишда бўлим мудири А.Б. мактаб директори Н. Худайдатовни унинг хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда жамиятдаги мавжуд одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмагани учун турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан А.Б. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 2022 йил 12 августдаги қарорига кўра, А.Б. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган.

Аввалроқ Самарқандда мактаб директорини алдаб, 2600 доллар олган вазирлик ходими ушланганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди