Андижонда эркак оилавий келишмовчилик сабаб қайнакасини пичоқлади

Андижон вилояти Асака туманида эркак оилавий келишмовчилик сабаб қайнакасини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 13 август соат 20:30 да Асака туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Н.Ш яшаш уйи олдида оилавий келишмовчиликлар сабабли қайнакаси 1982 йилда туғилган И.М билан жанжаллашиб, қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан  бел соҳасига бир маротаба уриб, ўртача оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда фуқаро такси ҳайдовчиси билан тортишиб, уни пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаган эди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади