Андижонда олд ойнасини қорайтирган «Malibu» жаримага тортилди — видео

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари «Malibu» ва «Mercedes-Benz» ҳайдовчиларига чора кўрди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда «Mercedes-Benz» русумли 60 E 040 МА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузгани ҳамда «Malibu» русумли 40 В 001 ТА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси олд ойнасини қорайтиргани («тонировка») акс этган видео тарқалган.

Таъкидланишича, видео Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси, 1982 йилда туғилган Б.К.га нисбатан МЖтКнинг 128 прим олтинчи моддаси биринчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилган. «Malibu» ҳайдовчиси, 1996 йилда туғилган Э.К.га нисбатан МЖтКнинг 126-моддаси биринчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Фотo: ЙҲХХ ахборот хизмати

Аввалроқ Қамаши тумани ҳокимининг хизмат машинаси жарима майдонига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Қашқадарёда машина ойнасидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган маст аёл жаримага тортилгани хабар қилинганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди