Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Андижон машинасозлик институтининг «Логистика» йўналиши 2-босқич талабаси Б.Қурбоновнинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокутарура «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Аниқланишича, Тошкент вилояти Бўка туманида 1999 йилда туғилган Қ. Д. Б Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонасига 5 август куни бир ўзи келиб, тунаб қолган. Эртаси куни яъни 2022 йилнинг 6 август куни соат тахминан 09:30 да Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонасининг хожатхонаси эшигига кабел симидан сиртмоқ ясаб ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.

Қ. Д. нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий ҳамда суд-биологик экспертизаси тайинланган. Шаҳар прокуратураси томонидан унинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари аниқланмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Андижон вилояти Бўстон туманида МЧЖ раҳбари ўзини дарахтга осиб ўлдирганди. Шунингдек, Андижонлик таниқли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура матбуот котиби бу маълумотни «Bugun.uz»га тасдиқлаганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди