«Иқтисодиётни жадаллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилмоқда» — эксперт

Хабарингиз бор, Конституциявий ислоҳотлар жараёнида иқтисодиётни эркинлаштириш бўйича кўплаб таклифлар ва муҳокамалар қизғин давом этмоқда. Хусусан, Конституциянинг 53-моддаси анча кенгайтирилиб, унга иқтисодиёт ва тадбиркорликка оид қатор янги нормалар қўшилмоқда. Жумладан:

  • Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли;
  • Ўзбекистон Республикасида товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади;
  • Иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмайди;
  • Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди.

Шунингдек, Конституцияга янги 53-модда ҳам киритилмоқда. Унга кўра, ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмас. Мулкни жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказиш қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолларда ҳамда тартибда унинг ўрнини олдиндан ва тенг қийматда қоплаш шарти билан амалга оширилиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан қулай ишбилармонлик ва инвестицион муҳитнинг шаклланиши хусусий секторнинг улушини оширишга, янги иш ўринларининг яратилиши, аҳоли даромадларининг ошиши ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади. Бугун мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 58-60 фоизини тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаряпти. Уларда эса жами иқтисодий фаол аҳолининг 78-82 фоизи ишлайди.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида 2030 йилгача барча манбалардан жами 120 млрд доллар инвестицияни иқтисодиёт тармоқларига жалб қилиш ва 2030 йилгача Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотни 160 млрд АҚШ долларига, киши бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот камида 4 минг АҚШ долларига етказиш вазифаси белгиланган.

Мазкур нормаларнинг бевосита Конституциямизда мустаҳкамланиши биринчи навбатда тадбиркорлар олдида турган энг мураккаб ва кўзга кўринмас тўсиқлар олиб ташланиши, умуман, иқтисодий фаолиятда бунга йўл қўйилмаслигига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу эса жамият тараққиётига, хусусан, унинг иқтисодий равнақига хизмат қилади.

Ҳозирда тадбиркорлик соҳасида талаб этиладиган 114 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилинди ҳамда 33 турдаги лицензия ва рухсатнома ўрнига хабардор этиш тартиби жорий қилинди.

Экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташқи савдо жараёнини соддалаштириш бўйича қатор туб ўзгартиришлар киритилди ва 60дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, экспортчилар тушумини мажбурий сотиш талаби бекор қилиниб, олдиндан тўловсиз экспорт қилиш, аккредитив очиш, банк кафолати бериш ва суғурта полисига эга бўлиш ҳуқуқи берилди.

Савдони молиялаштиришнинг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда экспортдан олдин молиялаштириш механизми ҳам жорий этилиб, айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга бериладиган кредитлар суммасининг 50 фоизигача кафолат бериш тартиби белгиланди.

Шу билан бирга, Конституцияда ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги аниқ белгиланиши, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида бериш каби нормалар ҳам Конституциямизда акс этиши, албатта, ўринли бўлади.

М.Холмухамедов,
иқтисодиёт фанлари номзоди, эксперт

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди