Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиб вафот этди

Наманган вилояти Норин туманида бир оила тарвуздан заҳарланди, уларнинг икки нафари вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022 йил 11 август соат 09:30 ларда Норин тумани, «Катта яйдоқ» МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 115-уйда яшовчи фуқаролар Ж.Х., унинг турмуш ўртоғи М.Э. ва фарзандлари Г.Х., Р.Х. ҳамда набиралари С.Р., У.Р. ўз яшаш хонадонида овқат ва 2022 йил 7 август куни туман деҳқон бозори олд қисмидан сотиб олган ҳамда икки кун музлаткичда сақлаб, 2022 йил 9 августда истеъмол қилган тарвуз маҳсулотидан заҳарланган. Оқибатда Ж.Х. ва унинг турмуш ўртоғи М.Э. яшаш хонадонида вафот этган.

Фуқаро Г.Х., Р.Х. ва уларнинг фарзандлари туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Норин туманлараро СТЕБнинг 2022 йил 11 августдаги 71 ва 72-сонли дастлабки маълумотига кўра, марҳум Ж.Х. ва М.Э.нинг ўлимига — номаълум агентдан (овқат маҳсулотидан) заҳарланиши, ички аъзолар шок ҳолати, қоннинг суюқ ҳолда бўлиши, сурункали юрак ишемик касаллиги, ўткир мия ўпка шиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани кўрсатилган.

Фуқаро Ж.Х. ва М.Э.нинг вафот этгани, фуқаро Г.Х. ва унинг фарзандлари ҳамда синглиси Р.Х. заҳарлангани сабабига аниқлик киритиш махсус билим талаб қилишини инобатга олиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Жаҳон, Илм-фан9:07 | 26.9.22
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди