Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: «Bugun..uz»

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси соат 00:04 да номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳида мавжуд бўлган Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат Наманган вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в»,«г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноятни содир этган номаълум шахсларни қидириб топиш юзасидан ташкил этилган гуруҳ томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда бир гуруҳ жиноятчилар қоғозни долларга айлантира оладиган африкалик «сеҳргар»ни ўғирлаб кетгани маълум қилинганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди