Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги келишувларга мувофиқ ўзаро алоқалар ва сермаҳсул алмашинувлар юқори суръатда давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари фаол амалга оширилмоқда. Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсмоқда, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация алоқалари кучаймоқда. Биргаликдаги гуманитар дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

Икки мамлакат етакчилари минтақавий масалаларга тўхталар эканлар, август ойининг бошида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг учрашуви муваффақиятли ўтказилганидан ғоятда мамнун эканларини таъкидладилар. Ушбу форматдаги амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Давлат раҳбари шу кунларда Туркиянинг Коня шаҳрида ўтаётган ва ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этаётган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинлари юксак даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон ва Туркия президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат аввалида минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди