14:07 | 15.08.22 369

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда ҳафта охирига келиб, ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши сақланиб туради, фақат Фарғона водийси тоғли ҳудудларида 16 августда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 36–39 даражагача исийди ва шу кунларнинг ўртача иқлимий қийматларидан юқори бўлади.

Ҳафта ўртаси чоршанба кунидан республика ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бу эса иссиқ пасайишига олиб келади.

Иш ҳафтасининг охирига клиб, ҳаво ҳарорати кечалари 16–20 даражагача, кундуз кунлари 30–33 даражагача пасаяди. Барча ҳудудлар бўйича баъзи жойларда шамол 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 414
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 252
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 953
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 458
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 413
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 463