Қашқадарёда футбол мусобақасида содир бўлган жанжал юзасидан қўшимча маълумот берилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ёшлар ўртасидаги футбол мусобақасида жанжал юзага келгани тўғрисида хабар берилганди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати вазият бўйича қўшимча маълумот берди.

Кадр Telegram / @Videosportuz

Қайд этилишича, тасвир аслида Кўкдала туманида эмас, аввалроқ Қамаши туманида ташкил этилган маҳаллий футбол ўйинларидан биридаги жанжал видеоси бўлиб, буни Кўкдала туманидаги «Ҳоким кубоги» ўйинларидаги ҳолатга умуман алоқаси йўқ. «Ижтимоий тармоқ фаолларидан маълумот тарқатаётганда аниқлик киритиб кейин тарқатишларини сўраган бўлар эдик», дея қўшимча қилинади муносабатда.

Аммо «Ҳоким кубоги» футбол ўйинида бўлган норозилик акс этган ҳолат бўйича эса ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра ушбу ҳолат юзасидан жабрланган ва жароҳатланганлар йўқ.

Қайд этилишича, ҳолат тегишли ташкилотлар назоратига олинган бўлиб тез орада қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ Қашқадарё вилоят Деҳқонобод туманида иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида каврак сабаб жанжал юз бергани ҳақидаги хабарлар рад этилиб, тортишув икки корхона ишчилари ўртасида содир бўлгани маълум қилинганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди