Тайванга яна бир АҚШ делегацияси келди

Сенатор Эд Марки бошчилигидаги АҚШ конгрессменлари делегацияси 14 август куни Тайванга ташриф буюрди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълумотн орол ташқи ишлар вазирлиги тасдиқланган. Длегация таркиби Американинг иккита йирик партиясидан беш нафар сиёсатчидан иборат. Икки кунлик ташриф давомида конгрессменларнинг Тайван сраҳбари Цай Инвэнь билан учрашиши, ташқи ишлар вазири Жозеф У иштирокидаги зиёфатда қатнашиши ва қонун чиқарувчи парламентга ташрифи режалаштирилган.

Учрашув давомида томонлар АҚШ–Тайван икки томонлама муносабатлари, шунингдек, минтақавий хавфсизлик, савдо ва сармоявий масалаларни муҳокама қилмоқчи.

Хитой муносабати

Хитойнинг Корея яримороли бўйича махсус вакили Лю Сяомин АҚШ Конгресси делегациясининг Тайванга ташрифига кескин муносабат билдирган. У буни «хавфли ҳаракат» ва «олов билан ўйнашиш» деб атаган.

«Олов билан ўйнашган, унда ёниб ўлади. Биз тегишли мамлакатларни ‘Ягона Хитой’ тамойилига қатъий риоя қилишга, Тайван билан боғлиқ муаммоларни тўғри ҳал қилишга ва Хитойнинг ички ишларига аралашишни бас қилишга чақирамиз», дейилади муносабатда.

Сяомин АҚШни икки томонлама ўйин ўйнашни тўхтатишга ва Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини бажариш учун реал чоралар кўришга чақирган.

«Хорижий ёрдам билан мустақилликка интилиш барбод бўлади ва Тайван масаласидан Хитойни ушлаб туриш учун фойдаланиш муваффақиятсизликка учрайди. Хитойнинг ички ишларига аралашишга ва Хитойнинг бирлашишига тўсқинлик қилишга уринаётган ҳар қандай шахс ёки куч 1,4 миллиарддан ортиқ хитойликлар томонидан қурилган буюк пўлат деворга қарши туриш йўлида бўлади», — дейди Пекин расмийси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитойнинг норозиликларига қарамай Тайванга келганди. Бу эса Хитойнинг ўта салбий муносабатига олиб келган. АҚШ спикерининг тегишли ҳаракатига жавобан Хитой Тайван атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлаган ва оролга айрим товарлар экспорти ва импортини қисман чеклаган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди