Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради

Тошкентда «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги поездларнинг ҳаракат вақти ўзгариши маълум қилинди. Бк ҳақда пойтахт метрополитени ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йил 16 августдан 5 сентябрга қадар йўлларни кўрикдан ўтказиш ва бажаралиши лозим бўлган техник ишлар амалга оширилади.

Шу сабабли «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

Аввалроқ Тошкентдаги айрим метро бекатларининг иш вақти 1 июндан ўзгартирилганди. Маълум қилинишича, метро йўловчиларига қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида шу кундан бошлаб Тошкент метрополитенининг «Ҳамид Олимжон», «Пушкин», «Мирзо Улуғбек», «Ойбек», «Беруний», «Абдулла Қодирий», «Новза», «Тошкент», «Космонавтлар», «Чорсу», «Тинчлик», «Туркистон», «Шаҳристон», «Бодомзор» ҳамда «Минор» метро бекатларининг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) тонгги соат 05:00 дан кеч соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Қайд этилишича,  ушбу бекатларнинг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) шу кунга қадар тонгги соат 07:00 дан 19:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатган.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди