Тошкентда пробация ҳисобида турувчи эркак ИИБ ходимларига пичоқ билан таҳдид қилди

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида эркак чақирув бўйича келган икки нафар профилактика инспекторига пичоқ билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Фото; Telegram

Маълум қилинишича, 13 август куни соат 23.00да тунги хизматда бўлган Янгиҳаёт тумани ИИБ икки нафар профилактика инспектори тушган хабарга кўра хонадонларнинг бирига боришган. Хонадонда етиб келгач, пробация хизматида ҳисобда турувчи 35 ёшли маҳкум маст ҳолда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, қувиб юрганини кўришган ва уни тинчлантирмоқчи бўлишган.

Бироқ, маҳкум уларга фаол қаршилик кўрсатган ва бу жараёнга унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси аралашиб, профилактика инспекторлари хизмат кийимларини йиртишган. Шу пайтда маҳкум уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, иккала қўли билак соҳасини кесиб ўзига тан жароҳати етказган ва профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилиб, қувлаган.

Шу вақт профилактика инспекторлари томонидан қўшимча ёрдам ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган ва жабрланган маҳкум шифохонага олиб кетилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Аввалроқ Хоразмда ИИБ ходимлари эркакни калтаклагани юзасидан текширув бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонадаги чойхонада эркак ўткир тиғли жисм билан ИИБ ходимини жароҳатлагани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди