Хитой ва Таиланд қўшма машғулотлар ўтказмоқда

Таиланд ва Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг қўшма машғулотлари бошланди. Бу ҳақда «China daily» хабар берди.

Фото: «Defence news»

Манёврлар Таиланд Қироллик ҳаво кучларининг Удорн базасида «Falcon Strike 2022» номи билан ўтказилмоқда. Хитой томони машғулотларга қирувчи, қирувчи-бомбардимончи ва эрта огоҳлантирувчи радар самолётларини, Таиланд томони эса қирувчи варадар самолётларини жалб қилмоқда.

Машғулотлар давомида ҳаводан қўллаб-қувватлаш, ердаги нишонларга зарба бериш, кичик ва йирик қўшинларни жойлаштириш амалиёти ўтказилади.

«Қўшма машғулотлар икки мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни биргаликда таъминлаш учун икки томонлама амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган», дейилади хабарда.

Таиланд ҳаво кучлари вице-маршали Вачирапон Муанной машғулотлар икки давлатнинг минтақавий хавфсизлиги ва мудофаа даражасини мустаҳкамлашини айтган. Машғулотлар қўмондони Хитой ҳаво вице-маршали Чэнь Цзюнь машғулотлар янада кенгайтирилгач, ҳар икки томоннинг техник ва тактик даражалари яхшиланишини айтган.

Аввалроқ Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлаши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тайван Хитойнинг таҳдидларига жавоб қайтарганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди