Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото

Афғонистон шарқидаги Парвон вилоятида бир неча қишлоқда сув тошқини содир бўлиб, камида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Tasnim news» хабар берди.

Фото: «Tolo news»

Маҳаллий расмий Мулла Хон Муҳаммадга кўра, ёмғир туфайли юзага келган сув тошқини Шинвари ва қўшни Сиагурд туманда камида 31 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Сув ўнлаб уйларни ҳам ювиб кетган, юзга яқин одам бедарак йўқолган. Қурбонларнинг аниқ сони ва моддий зарар миқдори ҳозирча маълум эмас.

Афғонистонда сўнгги ойларда кучли ёмғир ва тошқинлар тез-тез кузатилиб, ҳодиса оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Фото: «Xinhua»
Фото: «Xinhua»
Фото: «Tolo news»
Фото: «Tasnim news»
Фото: «Tasnim news»
Фото: «Tasnim news»

Аввалроқ Афғонситонда июль ойида тошқиндан 70 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Афғонистоннинг икки вилоятида бир суткада 40 га яқин одам вабодан вафот этганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди