«АҚШ ‘Толибон’га 85 млрд долларлик қурол қолдирган — Трамп

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Афғонистонда америкалик ҳарбийларининг қиймати 85 миллиард доллардан ошган қуроллари қолиб кетганини айтди. Бу ҳақда «Fox News» хабар берди.

Трампнинг сўзларига кўра, «Толибон»га дунёдаги энг яхши техника қолдирилган. У Афғонистонда роппа-роса бир йил аввал содир бўлган фалокат АҚШ тарихидаги энг шармандали, қобилиятсиз ва шармандали воқеа бўлганини айтган.

«Мен президентлигимда мамлакатдаги аскарларимиз сонини икки мингга камайтириб, уларни олиб чиқишга тайёргарлик кўрганман», — деган Трамп.

Собиқ президентининг қўшимча қилишича, 2021 йил ёзида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши 13 нафар америкалик ҳарбийнинг ўлими билан бирга кечган.

«Лекин, биз кўплаб америкаликларни ортда қолдириб, душманга 85 миллиард доллардан ортиқ дунёдаги энг яхши қуролларни бердик. Қандай ачинарли!» — деган у.

Маълумот ўрнида, 2021 йил Афғонистоннинг 34 вилоятидан 33 тасини эгаллаб олгач, «Толибон» 15 август куни Кобулга ҳукумат қўшинларининг қаршиликларисиз кириб келган. Мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Ашраф Ғани ва унинг вазирлар маҳкамаси аъзолари қочиб кетган. «Толибон» 15 августни байрам куни деб эълон қилган.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди