Британия разведкачи самолёти Россия чегарасини бузди
Россия Мудофаа вазирлиги бу бўйича маълумот берди
Британиянинг электрон разведка ва электрон уруш RC-135 самолёти Святой Нос ярим ороли ҳудудида Россия давлат чегарасини бузди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Номаълум нишон Баренц денгизи сувлари устида навбатчилик қилаётган ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан аниқланган. Шундан сўнг, Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолёти осмонга кўтарилган. У Британия Ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135 электрон разведка ва электрон уруш самолёти экани маълум бўлган.
«МиГ-31бм самолёти экипажининг ҳаракатлари билан разведка самолёти Россия ҳудудидан чиқариб юборилди», дейилган вазирлик хабарида.
Аввалроқ Британия ҳаво кучларини Россия билан урушга тайёрланишга чақирганди. Шунингдек, Британия разведкаси Россиянинг қуролланиш билан боғлиқ муаммосини маълум қилганди.