Бугун оқшоми. Ўзбекистонга қайтариладиган Гулнора Каримова активлари ва Шахмат Олимпиадаси ғолиби Нодир Якуббаев билан интервью

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Куннинг исиб кетгани, эҳтимол, мана бу қайноқ хабарнинг тафти бўлиши мумкин: Гулнора Каримованинг ноқонуний орттирилган 131 миллион доллари Ўзбекистонга қайтарилади.

Берн шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди. Битимни Ўзбекистон номидан адлия вазири Руслан Давлетов ва Швейцария номидан ушбу мамлакатнинг президенти Иняцио Кассис имзолаган.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Битим нима қилиб беради? Унинг имзоланиши илгари Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 миллион долларнинг Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, битим ноқонуний орртирилган тақрибан 131 миллион долларга (қарийб 1,4 триллион сўм) тенг активларни қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди (яъни, шунчаки қайтариб берилмайди, аниқ шартлар ва чизмалар қўйилади Ўзбекистон олдига). Унга мувофиқ, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг қуйидаги асосий принциплари белгиланмоқда:

  • очиқлик ва ошкоралик, реституция тўғрисидаги ахборотни жамоатчиликка очиқ эълон қилиш;
  • ушбу жараёнда фуқаролик жамиятининг иштироки;
  • қайтарилган маблағларни пировардида ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилиши;
  • Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида реституция масалалари бўйича доимий, самарали ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотнинг давом эттирилиши.

Энди об-ҳаво ҳақида гаплашадиган бўлсак, ростан исиб кетди, лекин ҳаво ҳарорати Уралдан келадиган салқинлик сабабли пасайиши кутиляпти.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонга 18-20 август кунлари Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Шу кунлари қатор ғарбий вилоятларда шамол бўлиб, чанг тўзон кузатилиши мумкин. 19-20 августда кундузги ҳаво ҳарорати 27-32 даражагача пасаяди (айтилганидек, «қандай гўзал бу ола-а-м бир қара-а»).

Дафтар-ручкаларингиз тайёрми? Таълим муассасаларида 5 сентярбдан ўқиш бошланади.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонлик ўқувчи ва талабалар учун Мустақиллик байрами муносабати билан берилган кетма-кет 4 кунлик дам олиш кунидан кейин янги ўқув йили бошланади. Бу 5 сентябрга тўғри келади. 1-4 сентябрь кунлари (иш ҳафтасидан қатъий назар) расман дам олиш куни ҳисобланади.

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилди. Унинг кўриниши бошқа орденлардан фарқ қилади.

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot

Президент томонидан. «‘Имом Бухорийʼ орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун имзоланди. Мазкур орден билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган фуқаролар мукофотланади.

Орден икки даражадан иборат бўлади:

  • «Олий даражали Имом Бухорий» ордени;
  • «Имом Бухорий» ордени.

«Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари (ҳам) тақдирланади. Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан Саудия Арабистонида бўлади.

Тошкент вилояти прокурори Қашқадарё вилоятига прокурор бўлди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Қорақалпоғистонга прокурор бўлиб кетган Эркабой Тожиевнинг ўрнига Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов Қашқадарёга прокурор бўлди.

У тайинловга қадар 2018 йилдан бери Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган. Салом Самадовга январь ойида президент фармони билан 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси унвони берилган.

Бугун «ZIP формат» йўқ, лекин қайноққина интервью бор! Шахмат Oлимпиадаси чемпиони Нодирбек Якуббaев «Bugun.uz»га интервью берди. Ҳозир жуда кўрворишли жойи!

Хўш, оламда нима гап?

Дунёга шу етмай турганди: Британия разведкачи самолёти Россия чегарасини бузди.

Британиянинг электрон разведка ва электрон уруш RC-135 самолёти Святой Нос ярим ороли ҳудудида Россия давлат чегарасини бузди.

Фото: UK defence journal»

Номаълум нишон Баренц денгизи сувлари устида навбатчилик қилаётган ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан аниқланган. Шундан сўнг, Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолёти осмонга кўтарилган. У Британия Ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135 электрон разведка ва электрон уруш самолёти экани маълум бўлган.

«МиГ-31бм самолёти экипажининг ҳаракатлари билан разведка самолёти Россия ҳудудидан чиқариб юборилди», дейилган Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Дунёга коронавирус, маймунчечак, Бурунди, Камерун, Мали, Судан каби мамлакатларни дўст деб билган айрим давлат раҳбарлари каби муаммолар етмаганидек, энди Россия ва Буюк Британия ўртасида ҳам зиддият пайдо бўляпти. Камига Британия ҳаво кучларини Россия билан урушга тайёрланишга чақирганди. Хай, яшайверсак кўраверамиз. Лекин, нима бўлганда ҳам, бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди