Исроил Россиянинг Суриядаги базаси яқинига зарба берди

Исроил авиацияси бир ярим ой ичида иккинчи марта Россия ҳарбий-денгиз базаси жойлашган Сурия ҳудудига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.

Фото: «Breaking Defence»

Авиазарбалар нишони Ҳизбуллоҳ шиа жангари гуруҳи учун мўлжалланган ракеталарга қарши қаратилган. Ҳодиса 14 август куни, маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида содир бўлган. Зарбалар бир неча жойларда — Сурия армиясининг Сурия ва Ливан чегарасидаги Эль-Каламундаги позицияларига, Россия ҳарбий-денгиз кучларининг Таруседаги базасидан унчалик узоқ бўлмаган жойга берилган.

Суриянинг «SANA» нашри уч аскар ҳалок бўлгани ва уч жангчи яралангани ҳақида хабар берган. Суриядаги инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган. Исроил Сурия режимининг ҳарбий объектлари — ҳаво ҳужумидан мудофаа базаси ва Таруседан 5 километр узоқликда жойлашган радарга ҳужум қилган.

«Al Arabiya» нашри ракеталарнинг Ҳизбуллоҳга ўтказилишини назорат қилган Эрон ва Сурия армияси зобитлари ҳалок бўлганини маълум қилган.

Бир нечта учувчисиз учоқлар 15 августда АҚШга яқин Суриянинг «Магавир ас-Саура» гуруҳи позицияларига ҳужум қилишга уринган. Улар Америка ҳарбий базаси яқинида жойлашган. Дронлар ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган. Экспертларнинг фикрича, бу Исроилнинг Суриядаги ҳаракатлари учун қасос олишга уриниш бўлган.

Аввалоқ Исроил Яқин Шарқда ядровий қуролланиш бошланишидан огоҳлантирганди. Шунингдек, Исроил АҚШ билан ҳаво ҳужумидан мудофаа иттифоқи тузганди.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди