Жиззахда ҳайдовчи тез ёрдам «Damas»ида сув ташиди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жиззах вилоятининг Арнасой туманида тез ёрдам ҳайдовчи «Damas» автомобилида уйига сув ташигани тасвирланган ҳолатга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @kompromatuzb

Ижтимоий тармоқларда «Damas» русумли тез тиббий ёрдам автомашинасига ичимлик суви тўлдирилган идишлар ортилаётгани акс этган видео тарқалди.

Аниқланишича, ушбу тасвирдаги «Damas» автомашинаси Жиззах вилояти Арнасой туманида жойлашган 2-сон оилавий поликлиникага бириктирилган тез тиббий ёрдам хизматига қарашли автотранспорт воситаси бўлиб, воқеа 1 август куни ҳайдовчи Ж.Ш. навбатчилигида содир бўлган.

Ҳайдовчи Ж.Ш. шу куни оилавий поликлиникадан унча узоқ бўлмаган яшаш хонадонига ўзига бириктирилган тез ёрдам автомашинасида сув олиб борган. Ҳайдовчи ичимлик сувини поликлиника олдидаги водопровод кранидан олаётган вақтда бинога ўрнатилган видеокамера тасвирига тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар якунида ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган Ж.Ш. лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ одамлар ёнилғиси тугаб қолган «Damas» русумли автотранспорт воситасини ҳаракатга келтиришга уринаётгани акс этган видеолавҳа тарқалган. Тасвир ортидаги овоз эгаси томонидан бу машина Зомин тумани тез ёрдам хизматига тегишли экани айтилган.

Ҳолатни ўрганган ССВга кўра, бугунги кунда туманда 16 та тез тиббий ёрдам машинаси бўлиб, барчасининг олд қисмига «Ambulance» ёзуви туширилган.

Суриштирув ва ўрганишлар давомида видеотасвирдаги «Damas» автомашинасининг Зомин тумани тез тиббий ёрдам хизматига алоқаси йўқлиги аниқланган. «Машина олд қисмида ‘Ambulance’ ёзуви мавжуд эмаслиги ҳам буни тасдиқлайди», — дейилади муносабатда.

Бундан аввал Андижонда тез ёрдам машинаси радарга тушгани, Тошкентда тез ёрдам ва юк машиналари тўқнашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди