Кичик ГЭСлар қуришдаги зарурий гидроагрегатлар «Made in Uzbekistan» миллий бренди асосида ишлаб чиқарилади

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти, Ҳиндистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компанияси (Ҳиндистон) раҳбарлари билан гидроэнергетика соҳасида янги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати

Даставвал, Жамият Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов Ҳиндистон Республикаси мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги байрам тантанаси билан учрашув аъзоларини самимий муборакбод этди. Сўнгра мамлакатда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларига юқори баҳо берди. Шу билан бирга, икки мамлакат компаниялари ўртасида гидроэнергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг давомли бўлишига ишонч билдирди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, хусусий сектор вакилларига яъни тадбиркорлар томонидан жойларда микро ва кичик ГЭСларни қуриш, экологик жиҳатдан тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кенг имкониятлар ҳамда зарурий шароитлар яратилмоқда.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати

Жумладан, Жамият мутахассислари томонидан янги лойиҳа майдонлари аниқланмоқда, тадбиркорларга лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқишда, оптимал техник ечимларни танлашда, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда ва тавсиялар берилмоқда.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати

Мазкур импорт ҳажмларини қисқартириш, тадбиркорларга қулайликлар яратиш ва келажакда ўзбек бренди остида гидроагрегатлар ишлаб чиқариб экспортни йўлга қўйиш мақсадида Европа, Хитой ва бошқа чет эл мамлакатлари компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бугунги кунгача микро ва кичик ГЭС лойиҳалари учун гидроагрегатлар чет эл мамлакатларидан импорт қилиниб олиб келинарди. Эндиликда кичик ва микро ГЭСлар учун гидроагрегатлар «Made in Uzbekistan» миллий бренди асосида ишлаб чиқарилади.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати

Хусусий сектор вакиллари иштирокини кенгайтириш, инновацион лойиҳалар асосида локализация ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида импорт ўрнини босувчи кичик ГЭСлар учун саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда Ҳиндистоннинг «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компанияси билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати

Мазкур Меморандум Ҳиндистон Республикаси мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги байрам тантанасида икки йирик компаниялар ўртасида гидроэнергетика соҳасида амалга оширилган йирик лойиҳа бўлди. Мазкур гидроагрегатлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тизим ташкилоти ҳисобланган «Сувсаноатмаш» заводи ҳамда Ҳиндистоннинг «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилади.

Айтиш лозимки, гидроэнергетика соҳасининг тараққиёти мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, янги ГЭСлар қурилаётган, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар жойлашган ҳудудлар аҳолиси турмуш фаровонлигининг ошишига, ишлаб чиқариш субъектларининг электр қувватлари билан таъминланишига, том маънода, юртимиз иқтисодиётининг янада тараққий этишига муҳим замин яратади.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади